Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

д)  Турмуш қуриш ва ажралиш муносабатлари ғайримусулмонлар ўртасида уларнинг ўз динлари бўйича ажрим қилинади. Улар билан мусулмонлар ўртасидаги муносабатлар эса Ислом аҳкомлари бўйича ҳукм этилади.


е)  Давлат булардан бошқа шаръий ҳукмларни ва муомалот, уқубот (жазо чоралари), баййинот (жиноятни исбот қилиш ҳужжатлари), бошқарув ва иқтисод низомлари ва бошқаларга оид бўлган Ислом шариатининг ҳамма ишларини барчага - мусулмон ва ғайримусулмонларга - бирдек ижро қилади. Шунингдек, юқоридаги ҳукмларни раийятнинг ҳар бир шахсига ижро қилганидек, муоҳидлар, мустаъминлар ва Ислом ҳокимиятига бўйсунувчиларнинг ҳар бирига ҳам қўллайди. Фақат дипломатик дахлсизликка эга бўлган ваколатхона ходимлари, консуллар, элчилар ва шу кабилар бундан мустасно.


8-модда - Араб тили Ислом тилидир. Давлатда фақат мана шу тил татбиқ этилади.


9-модда - Ижтиҳод фарзи кифоядир. Ижтиҳоднинг барча шартларини бажара олган ҳар бир мусулмон ижтиҳод қилиш ҳуқуқига эгадир.


10-модда - Барча мусулмонлар Ислом масъулиятини ўз зиммаларига оладилар. Исломда алоҳида «дин кишилари» йўқ. Давлатнинг вазифаси эса мусулмонлар орасида алоҳида «дин кишилари» мавжудлигини ифодалайдиган ҳар қандай ҳолатларни ман қилишдир.


11-модда - Ислом даъватини ёйиш Давлатнинг асосий вазифаси.


12-модда - Китоб, Суннат, саҳобалар ижмоси ва қиёс - фақат шуларгина шаръий аҳкомлар учун эътиборли далилдир.


13-модда - Аслида ҳар бир шахс бегуноҳдир. Ҳеч ким маҳкаманинг ҳукмисиз жазоланмайди. Бирор шахсни қийноққа солиш мутлақо жоиз эмас. Бу ишни қилган ҳар қандай инсон жазоланади.


14-модда - Амаллардаги асос шаръий ҳукмга чекланишдир. Бинобарин, ҳукмни билмай туриб бирор иш амалга оширилмайди. Нарсалардаги асос эса, агар ҳаром қилинганлигига далил келмаган бўлса, мубоҳликдир.


15-модда - Ҳаромга олиб борувчи восита - агар ҳаромга олиб бориши эҳтимоли аниқ бўлса - ҳаром бўлади. Агар ҳаромга олиб боради деб гумонсиралса - ҳаром эмас.


Бошқарув низоми
16-модда - Бошқарув низоми яхлит бирлик низомидир. Бирлашган (иттифоқ) низоми эмас.


17-модда - Бошқарув марказийдир, идорий (административ) ишлар эса марказий эмас.

 

179-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203